Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари сайланди

Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари сайланди

Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бироз вақт муқаддам Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери лавозимига сайлов ўтказилгани ҳақида хабар бериб ўтилган эди.

Xabar.uz мухбири маълум қилишича мажлисда Спикернинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари лавозимларига ҳам сайлов бўлиб ўтган. Депутатлар томонидан Спикернинг биринчи ўринбосари сифатида Акмал Саидов сайланди.

Саидов учун мажлисда иштирок этаётган 150 депутатдан 147 нафари овоз берди. Яна бир депутат қарши овоз берган бўлса, бир киши бетараф қолди. Спикер ўринбосарлари сифатида Акмал Ҳайитов, Алишер Қодиров, Наримон Умаров, Бори Алихонов ва Улуғбек Иноятовлар сайланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг