Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қатар Амири билан учрашув

Қатар Амири билан учрашув

Фото: «Uza.uz»

Доҳа шаҳрига амалий ташриф билан борган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний томонидан қабул қилинди.

Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга йўллаган мактубини етказди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон — Қатар муносабатининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболи муҳокама қилинди, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги шерикликнинг долзарб жиҳатлари тўғрисида фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Қатар кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим салоҳиятга эга экани таъкидланди.

Томонлар ўзаро сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда алоқани сезиларли даражада мустаҳкамлаш зарурлигини  эътироф этдилар.

Афғонистонда узоқ муддатли тинчликка эришиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича афғонлараро инклюзив музокараларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Қатар томони Ўзбекистоннинг Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатини юқори баҳолади.

Музокарада икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг