Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қанликўл туманига янги ҳоким тайинланди

Қанликўл туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: «kruz.uz»

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Даўлет Толибоев Қанликўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Ушбу масала Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари эллик учинчи сессиясида кўриб чиқилиб, тасдиқланди.

Ушбу масала бўйича депутатлар ва туман фаоллари сўзга чиқиб, унинг номзодини қўллаб-қувватладилар.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов иштирок этди ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича нутқ сўзлади.

Маълумот ўрнида, Даўлет Толибоев 1983 йилда Нукус шаҳрида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг