Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қаҳрамон Қуронбоев ва Хайриддин Султонов энди Президент маслаҳатчиси эмас

Қаҳрамон Қуронбоев ва Хайриддин Султонов энди Президент маслаҳатчиси эмас

Бугун, 27 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. «Газета.uz»нинг хабарига кўра, Президент девони Президент администрацияси этиб қайта ташкил этилади ва шу вақтгача президент ижроия аппарати раҳбари-маслаҳатчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Зайнилобиддин Низомиддинов администрация раҳбари бўлади.

Шунингдек, эндиликда давлат маслаҳатчиси институти тугатилиб, давлат маслаҳатчилари президент маслаҳатчиларига айлантирилган. Собиқ давлат маслаҳатчилари Қаҳрамон Қуронбоев ва Хайриддин Султонов бошқа ишга ўтказилган.

Қуронбоев президент девонида Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича сектор раҳбари Абдужаббор Абдувоҳидовга ўринбосар бўлган. Хайриддин Султонов бошқарган хизматни ҳозирча Абдужаббор Абдувоҳидов бошқариб туради. Султонов спичрайтер (нутқ ёзувчи) сифатида фаолиятини давом эттиради.

Бошқа собиқ давлат маслаҳатчилари ўз лавозимларида қолдирилган. Шунингдек, Ишлар бошқармаси ҳам тугатилиб, унинг ўрнига янги бошқарма тузилган. Президент администрацияси фаолиятини администрация раҳбари мувофиқлаштириб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг