Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент қарори: фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгаларига имтиёзли кредитлар берилади

Президент қарори: фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгаларига имтиёзли кредитлар берилади

Фото: «I Like News»

Кеча, 26 апрель куни «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. Қарор матни ЎзАда келтирилган.

Президент қарорига кўра, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузурида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

Жамғарма маблағлари фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 3 йил муддатга, шу жумладан, 1 йилгача имтиёзли давр билан 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда йиллик 7 фоиз ставкада кредитлар бериш учун «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ банкига ресурслар жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тайёрлаш, таъминлаш, савдо ташкилотлари ҳамда лизинг компанияларига моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги техникалари ва транспортларини сотиб олиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг иссиқхоналарини қуриш учун материаллар ва бутловчи қисмлар харид қилишга кредитлар бериш каби мақсадларда сарфланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг