Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Германия Бундестаги раиси билан учрашди

Президент Германия Бундестаги раиси билан учрашди

Фото:Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 январь куни куни Германия Федератив Республикаси Бундестаги раиси Вольфганг Шойбле билан учрашди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Бундестаг Германиянинг бир палатали парламенти бўлиб, қонунлар қабул қилишдан ташқари Федерал канцлерни сайлаш ҳамда ҳукумат фаолиятини назорат қилиш каби муҳим функцияларни ҳам бажаради. Ҳозирги Германия Бундестаги 1949 йилдан фаолият юритади. 

Ўзбекистон ва Германия парламентлари ўртасида яхши алоқалар йўлган қўйилган. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бундестаг билан ҳамкорлик бўйича «Ўзбекистон – Германия»  гуруҳи, Бундестагда эса «Германия Федератив Республикаси – Марказий Осиё»  гуруҳи ташкил этилган.

Фото:Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги ҳамкорликни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, халқларимиз манфаатини таъминлашда парламентлар муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Бундестаг Раиси мамлакатимизда барқарор демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида рўй бераётган ўзгаришларни юқори баҳолади.

Мулоқотда қонун устуворлигини таъминлаш, парламент назорати, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Ташриф доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган «йўл харитаси”га асосан парламентлараро ҳамкорлик қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Президентининг Германияга расмий ташрифи барча даражадаги, жумладан, парламентлар ўртасидаги алоқаларнинг янги йўналишларини белгилаб бергани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари Бундестаг биносини кўздан кечирди. Мамлакатимиз делегациясига Бундестаг тарихи ва фаолияти ҳақида сўзлаб берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Мюнхен шаҳрига жўнаб кетди. 22 январь куни у ерда Бавария Бош вазири Маркус Зёдер ҳамда Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Фото:Президент матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг