Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Администрацияси бошқарув ходимларининг вакант лавозимлари қисқартирилади. Сабаб?

Президент Администрацияси бошқарув ходимларининг вакант лавозимлари қисқартирилади. Сабаб?

Фото: «7News.Uz»

Президентнинг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги фармонида алоҳида қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимларининг вакант лавозимларини қисқартириш ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари тузилмасида 5 та штат бирлигидан иборат Халқаро рейтинглар билан ишлаш ва «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси такшил этилади.

Вазирлик ва идораларда  ҳам белгиланган штатлар сони доирасида халқаро рейтинглар бўйича фаолиятни амалга ошириш ва «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш учун масъул бўлган ихтисослашган таркибий бўлинмалар ташкил этилади.

Шунингдек, ушбу фармон билан Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш учун масъул вазирлик ва идоралар рўйхати тасдиқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг