Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Помпео собиқ иттифоқ мамлакатларига сафарини бошламоқда: Киев — Минск — Нур-Султон — Тошкент

Помпео собиқ иттифоқ мамлакатларига сафарини бошламоқда: Киев — Минск — Нур-Султон — Тошкент

Фото: «Униан»

АҚШ давлат котиби Майк Помпео 29 январдан 4 февралгача собиқ иттифоқ мамлакатларига ташрифни режалаштираётгани маълум қилинди. Хабарда америкалик сиёсатчи Киев, Минск, Нур-Султон ва Тошкентда бўлиб, давлат раҳбарлари билан учрашиши айтилган.

Катта турне арафасида Майк Помпео 29 январь куни Лондонда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ҳамда Қўшма Қироллик ташқи ишлар вазири Доминик Рааб билан учрашади.

Майк Помпеонинг ташриф дастури

30 январь

Киевда Украина президенти Владимир Зеленский, ташқи ишлар вазири Вадим Пристайко ва мудофаа вазири Андрей Загороднюк билан учрашув.

1 февраль

Минскда Беларусь президенти Александр Лукашенко ва ташқи ишлар вазири Владимир Макей билан учрашув.

1-2 февраль

Нур-Султонда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, республика биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ва ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан учрашув.

2-3 февраль

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашувларда қатнашади.

Тошкентда Помпео шунингдек С5+1 мамлакатлари — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида қатнашиб, АҚШнинг Марказий Осиё бўйича стратегиясини ҳамкасблари билан муҳокама қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг