Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг хориждаги муассасалари ходимлари иш ҳақлари оширилади

Ўзбекистоннинг хориждаги муассасалари ходимлари иш ҳақлари оширилади

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси.

Фото: «Wikimedia.org»

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 5 апрель куни Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди. Ҳужжатда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари ходимларининг иш ҳақлари оширилиши белгиланган.

Фармонда қайд этилишича, молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ишлаб турилган мамлакатда юзага келган ижтимоий-иқтисодий вазиятни, товарлар, ишлар (хизматлар) қиймати индексациясини, шунингдек, валюта курсининг ўзгарувчанлигини ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари ходимларининг иш ҳақларини ошириш бўйича таклифлар киритади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ислоҳотлар 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Маъмурий ислоҳотлар концепцияси вазифаларига мувофиқ амалга оширилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг