Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг собиқ элчиси янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистоннинг собиқ элчиси янги лавозимга тайинланди

Ҳукумат қарори билан Комил Каюмович Рашидов Бош вазир маслаҳатчиси – Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозим Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармони  билан киритилган эди.

Комил Рашидов аввал Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси лавозимида ишлаган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг