Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Қирғизистон милицияси ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон милицияси ҳамкорлик қилади

Фото: ИИВ матбуот хизмати

2019 йил 15 май куни Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазири, милиция полковниги Мирлан Каниметов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармухамедов иштирокида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Шунингдек, мазкур учрашувда Қирғизистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқий таъминлаш ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи милиция полковниги Мирлан Карачалов Мирлан, Қирғизистон Республикаси ИИВ Криминал милиция хизмати бошлиғи, милиция полковниги Нурбек Абдиев, Қирғизистон Республикаси ИИВ Наркотикларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати бошлиғи ўринбосари, милиция полковниги Кудиритила Охунов қатнашди.

Учрашувда ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари, яъни наркотик воситаларини ноқонуний айланиши, халқаро диний экстремизм, киберхатар ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашишни кучайтириш бўйича бирлашиш ва мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Мирлан Каниметовнинг таъкидлашича, ҳар қандай давлатнинг хотиржам юксалиши ўзагида ушбу халқнинг ҳаёт мароми хавфсизлигини таъминлаш туради. Шундагина хавфсиз давлатда иқтисодий, ижтимоий, маданий ва инвестициявий равнақ ҳақида гапириш мумкин.

Келгусида яқин ҳамкорликдаги масалалар юзасидан ҳам фикрлар алмашилди. Томонлар келгусида ҳудудий бўлинмаларнинг тезкор хизматлари раҳбарлари иштирокида мувофиқлаштириш учрашувларини ўтказишни ҳам келишиб олдилар. Учрашув якунида Мирлан Каниметов хайрихоҳ муносабат келгусида икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига ва ривожланишига хизмат қилишига ишонч билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг