Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Эрон хавфсизлик кенгашлари илк бора ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Эрон хавфсизлик кенгашлари илк бора ҳамкорлик қилади

Бугун Президент матбуот котиби Шерзод Асадов оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказди. Тадбир давомида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик масалалари борасида бир қатор маълумотлар берилди. Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зарифни қабул қилган эди.

«Эрон – бизнинг анъанавий шеригимиз, катта иқтисодий ва интеллектуал салоҳиятга эга давлат. Кейинги йилларда икки томонлама алоқалар фаоллашди. 2019 йилдан Эрон учун соддалаштирилган виза тизими жорий қилинди.

Учрашувда 2020 йилда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо 250 миллион долларни ташкил этгани, қўшма корхоналар сони 3 баробар ортгани, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, фармацевтика каби соҳаларда умумий қиймати 61 миллион долларлик қатор янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётгани таъкидланди.

Хавфсизлик ва терроризмга қарши курашиш маслалари бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди. Дарвоқе, хавфсизлик кенгашлари ўртасида илк маслаҳатлашув механизми ўрнатилди», — деди Шерзод Асадов.

Брифинг давомида маълум қилинишича, Жавад Зариф 15-16 июл кунлари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этишини тасдиқлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг