Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Белорусь ҳарбийлари махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказади

Ўзбекистон ва Белорусь ҳарбийлари махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказади

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бугун, 17 май куни Белорусь Республикаси ҳарбийлари «Жанговар ҳамдўстлик—2019» ҳамкорликдаги машғулотларида иштирок этиш учун Белорусь армиясининг Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли Ил-76мд ҳарбий-транспорт самолётида Фарғона аэропортига етиб келди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

22 нафар беларусь ҳарбий хизматчиси полковник Олег Костромин бошчилигида 20—27 май кунлари Наманган вилоятидаги «Ғурумсарой» полигонида ўзбекситонлик мутахассислар билан ўтказиладиган ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотларида қатнашади.

Ушбу ўқув машғулотлари Ўзбекистон ва Белорусь республикалари ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий ҳаракатлар режасига асосан ташкил этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг