Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ТИВ «Жиҳодия» мадрасасидаги терактни кескин қоралади

Ўзбекистон ТИВ «Жиҳодия» мадрасасидаги терактни кескин қоралади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон ТИВ 30 ноябр куни Aфғонистоннинг Саманган провинцияси Aйбак шаҳрида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралаб чиқди.

«Жиҳодия» мадрасасида амалга оширилган қабиҳ ҳаракат кўплаб инсонларнинг, асосан ёш талабаларнинг қурбон бўлишига олиб келди.

«Яна бир бор шуни маълум қиламизки, бундай зўравонлик ҳаракатлари кескинликнинг кучайишига сабаб бўлиб, Aфғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатишга, шунингдек, миллий келишувга еришишга тўсқинлик қилади.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз», дейилади вазирлик баёнотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг