Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Алишер Навоий ёдгорлиги бўйича «Толибон»га мурожаат қилди

Ўзбекистон Алишер Навоий ёдгорлиги бўйича «Толибон»га мурожаат қилди

Фото: Sputnik

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Aҳрор Бурҳонов Алишер Навоий ёдгорлиги билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди. 

«Aфғонистонда буюк шоиримиз Aлишер Навоий ёдгорликларига зарар етказилгани ҳақидаги хабарларни қайғу билан қабул қилдик.

Ушбу масала юзасидан Aфғонистон ҳукумати вакиллари билан боғландик. Уларнинг таъкидлашича, ушбу вандализм ҳолати қардош Ўзбекистон билан кўп асрлик дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори бўлган ҳукумат расмий сиёсатини акс эттирмайди, номаълум шахсларнинг ўзбошимчалик ва ўйламасдан қилган ҳаракати натижаси бўлиб, умумий тарихий ва маданий меросимизга зарар етказади.

Aфғонистон ҳукумати вакиллари ёдгорликларни тиклаш ва умумий меросимизга ҳурмат билан муносабатда бўлиш чораларини кўришини маълум қилдилар», дейилади изоҳда.

Эcлатиб ўтамиз, аввалроқ Мозори-Шариф шаҳрида Алишер Навоийга ўрнатилган ҳайкал «Толибон» буйруғи билан олиб ташлангани бўйича хабарлар тарқалганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг