Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон делегациялари чегара ва ўтиш пунктлари борасида музокара ўтказди

Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон делегациялари чегара ва ўтиш пунктлари борасида музокара ўтказди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2019-йилнинг 20-апрел куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жениш Разаков бошчилигидаги Ҳукумат делегациялари учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтган.

Учрашувда 2004-йил 24-июлдаги Давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга кирувчи Ўзбекистон-Қирғизистон ўтиш пунктлари ҳамда ушбу битимга кирмайдиган кесиб ўтиш жойлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Музокаралар якунларига кўра Баённома имзоланди. Мазкур ҳужжатда 2019-йил учун мўлжалланган Режа-графикка мувофиқ яқин орада Қирғизистон ҳудудида давлатлараро чегара делимитация ва демаркацияси бўйича икки мамлакат ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашувини ўтказиш ҳамда Давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари тўғрисидаги амалдаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома лойиҳасини келишиш бўйича ишларни давом эттириш белгиланди.

Учрашувда икки мамлакатнинг ўзаро чегарадош ҳудудлари Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳамда Қирғизистоннинг Баткен, Жалолобод, Ўш вилоятлари раҳбарлари иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг