Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон-Финляндия сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

Ўзбекистон-Финляндия сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

Фото: «President.uz»

2019-йилнинг 16-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Финляндия сиёсий маслаҳатлашувларининг саккизинчи раунди бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегациясига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов, Финландия томонига ТИВнинг Россия, Шарқий Европа ва Мрказий Осиё бўйича департаменти Бош директори Маймо Хенрикссон раҳбарлик қилдилар.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатлар кун тартиби, шунингдек, «Ўзбекистон - Европа Иттифоқи» шаклидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, томонлар ўзаро манфаатли барча соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш учун улкан салоҳиятга эга ва икки томонлама алоқаларни кенгайтиришга тайёр.

Шу нуқтайи назардан, сўнгги йиғилиши 2002-йилда бўлиб ўтган савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг фаолиятини қайта тиклаш таклифи кўриб чиқилди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий масалаларнинг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Музокараларда Финляндиянинг элчиси Мария Элина Лиивала иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг