Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ўртасидаги музокараларни олқишлади

Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ўртасидаги музокараларни олқишлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ўртасидаги музокаралар бошланишига муносабат билдирди.

«Ўзбекистон Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида инклюзив музокаралар бошланганини олқишлайди.

Умид қиламизки, афғонлараро мулоқот ўт очишни барқарор тўхтатишга олиб келади ва натижада мамлакатда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчликни ўрнатиш учун зарур шарт-шароитларни яратади.

Ўзбекистон «сиёсий жараёнлар фақат афғонлар томонидан ва Афғонистон халқи раҳбарлигида олиб борилиши лозим», деган асосий тамойилга содиқ қолади.

Ўзбекистон Республикаси томонларнинг миллий ярашувга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ва интилишларини бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлайди ҳамда дўст Афғонистон халқига барқарор ва фаровон давлат барпо этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишда давом этади» дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил февралда АҚШ ва «Толибон» ҳам Дохада ўзаро келишувга эришган, Қўшма Штатлар ҳукумат ва ҳаракат ўртасида воситачи бўлиш мажбуриятини олганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг