Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хушнудбек Худойбердиев

Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни, ҳақиқатдан ўзга ҳеч нарсани…

Овоз санаш вақтида чироқ ўчишига тайёр туринг!

Овоз санаш вақтида чироқ ўчишига тайёр туринг!

Фото: Шерзод Икрамутдинов

Аввалги сайловларда энг кенг тарқалган усуллардан бири — овозларни санаш жараёнида туман ҳокимининг буйруғи билан сайлов участкасида чироқни ўчиришади. Қоронғуликда эса, олдиндан тайёрланган пачка-пачка сайлов бюллетенлари аралаштирилади.

Олинган хабарларга кўра, жорий йилда ҳам шундай усулдан фойдаланишга ҳаракат қилиб кўришмоқчи экан.

Ҳурматли вакиллар ва кузатувчилар!

Телефонингизнинг фонарини тайёрлаб туринг, мабодо тўсатдан чироқ ўчиб қолса, телефон билан ёритиб, бюллетенларни аралаштиришларига йўл қўйманг!

Токи чироқ ёнгунгача, сайлов комиссиясининг барча аъзоларидан бюллетенлардан узоқлашишни талаб қилинг. Қаттиқ-қаттиқ талаб қилаверинг, улардан қўрқадиган жойингиз йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг