Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олмалиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Олмалиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Бугун Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари 39-сессияси бўлиб ўтмоқда. 

«Олмалиқ ҳаёти» Телеграм каналининг хабар беришича, Раҳимов Усмон Исмоилович 2019 йил 15 августдан Олмалиқ шаҳар ҳокими этиб тайинланган. 

Усмон Раҳимов Олмалиқ шаҳрига ҳоким этиб тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Олмалиқнинг аввалги ҳокими Ўктамжон Каримов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 июлдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари этиб тайинланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг