Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нурдинжон Исмоилов Қонунчилик палатаси спикери лавозимига сайланди

Нурдинжон Исмоилов Қонунчилик палатаси спикери лавозимига сайланди

Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унга кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери лавозимига сайлов ўтказилди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири маълум қилиб ўтди.

Йиғилиш давомида Исмоилов Нурдинжон Мўйдинхонович номзоди спикер сифатида кўрсатилди. Йиғилишда иштирок этаётган 150 депутатдан 147 нафари Исмоилов номзодини қўллаб овоз берди.

Нурдинжон Исмоилов 1959 йилда Наманган вилояти, Учқўрғон туманида туғилган. Миллати — ўзбек, олий маълумотли ҳуқуқшунос, юридик фанлари номзоди. Узоқ йиллар суд ва прокуратура тизимида фаолият олиб борган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг