Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мирзиёев ва Трамп учрашувида Шимолий Корея бўйича савол берилди

Мирзиёев ва Трамп учрашувида Шимолий Корея бўйича савол берилди

Фото: Getty Images

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ Президенти Дональд Трамп ўртасида Оқ уйда учрашув бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Овал кабинетда бўлиб ўтган тор доирадаги учрашувда Президентлар ОАВ вакиллари олдида чиқиш қилдилар. АҚШ журналистлари икки давлат раҳбарини саволларга кўмиб ташлади. Шимолий Кореянинг таҳдиди ҳақидаги саволга Трамп қуйидагича жавоб берди:

— Ҳали ҳеч нарсадан хабаримиз йўқ. Ҳеч нимани кўрмадик ва эшитмадик. Нима бўлишини кузатамиз.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 12 июнь куни Дональд Трамп ва Ким Чен Ин Сингапурда учрашиши келишиб олинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг