Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кастролар даври тугади. Куба янги даврга қадам қўймоқда

Кастролар даври тугади. Куба янги даврга қадам қўймоқда

Фото: «RT»

Куба улкан ўзгаришлар остонасида турибди. Кубанинг Кастролардан кейинги раҳбари номи 19 апрель куни маълум бўлади. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.

Аммо Раул Кастродан кейин давлатни ким бошқариши аллақачон маълум бўлган. У Кубанинг 2-рақамли кишиси, халқаро майдонда мамлакат номидан иш олиб борувчи 57 ёшли Мигел Диас Канелдир.

Куба парламенти 18-19-апрель кунлари йиғилиш ўтказиб мамлакатнинг янги раҳбарини сайлайди. Ушбу ўзгариш Кубада 60 йил давом этган Кастролар ҳукмронлигига нуқта қўяди.

«60 йилда илк бор Куба президенти Кастро фамилиясида бўлмайди. Ҳозирча кубаликлар қандайдир жадал ўзгаришлар юз беришига ишонишмаяпти ва янги сиёсий тизимни йўлга қўйиш учун бир неча ой кераклигини айтишмоқда. Шунингдек, улар ҳукуматга 1959 йилги инқилобдан кейин туғилган авлоднинг келишини ижобий ҳолат сифатида баҳолашмоқда», — дея тушунтиради «Euronews» журналисти Ҳектор Эстепа.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг