Ҳукуматдаги янги тайинловлар расман маълум қилинди
Кеча ҳукумат таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлгани ҳақида хабар қилинган эди. Бугун ушбу хабарлар расман тасдиқланди.
Унга кўра, Президент фармонларига асосан ушбу тайинловлар амалга оширилди:
Қўчқоров Жамшид Анварович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига;
Ишметов Тимур Аминжонович Ўзбекистон Республикаси молия вазири лавозимига тасдиқланди.
Президент қарорларига мувофиқ:
Насритдинхўжаев Омонулло Забихуллаевич Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
Фарход Нуритдинович Арзиев Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
Илҳомжон Нематов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter