Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳукумат таркибидаги янги тайинловлар маълум қилинди

Ҳукумат таркибидаги янги тайинловлар маълум қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабарида маълум қилинди.

Ушбу ҳужжат билан Бош вазирга янги вазифалар юклатилди, унинг ўринбосарлари ўртасида ҳам вазифалар қайта тақсимланди.

Ижтимоий соҳанинг аҳамияти ортиб бораётгани боис Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди. Бу лавозимга шу кунгача Давлат солиқ қўмитаси раиси вазифасида ишлаб келган Бекзод Мусаев тайинланди.

Давлат солиқ қўмитаси раҳбарлигига Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Қудбиев тайинлангани маълум қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг