Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди ҳокимларнинг иши тадбиркорларга муносабати орқали баҳоланади

Энди ҳокимларнинг иши тадбиркорларга муносабати орқали баҳоланади

Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари фаолияти янги тизим бўйича баҳоланади. Уларга янги ташкил этилган ёки фаолияти қайта тикланган кичик корхоналар ва уларда яратилган иш ўринлари сонидан келиб чиққан ҳолда баҳо берилади.

23 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда шу ҳақда гапирган.

Йиғилишда давлат раҳбари вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари мутлақо янгича ишлаб, 70 фоиз вақтини ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришга сарфлаши кераклигини айтган.

– Баҳо беришда корхоналарнинг яшовчанлик кўрсаткичи асосий мезонлардан бири бўлиши керак. Яъни, ташкил этилаётган корхоналарнинг камида 50 фоизи кейинги 3 йил давомида ишласа, ҳоким ва унинг тадбиркорлик бўйича биринчи ўринбосари, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари қўшимча моддий рағбатлантирилади, — деган президент.

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ушбу янги тизимни жорий қилиш бўйича кўрсатмалар берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг