Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳокимлар расмиятчилик учун ҳисобот бермасин — Сенат раиси

Ҳокимлар расмиятчилик учун ҳисобот бермасин — Сенат раиси

Танзила Норбоева

Senat.uz

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисларида вазирлик ва идоралар раҳбарларидан ташқари вилоятлар ҳокимларининг ҳам ҳисоботлари эшитилади.

Шу ўринда савол туғилади, ҳокимларнинг ҳисоботлари аҳолининг муаммоларини бартараф этишда қанчалик муҳим ўрин тутади? Аҳоли ҳокимларнинг ҳисоботларидан қониқяптими?

Бу саволга Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева жавоб берди:

— Айтиш жоизки, Сенат ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, ҳудудлар манфаатларини ҳисобга олиш ва уларни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқади. Шу боис, эндиликда ялпи мажлисларда вилоят ҳокимининг ҳисоботини эшитишда фақат парламент эшитувлари натижалари тўғрисида қарор қабул қилиш ёки ҳокимият ва давлат органларига умумий кўрсатмалар бериш билан чекланиб қолинмайди. Содда қилиб айтадиган бўлсак, ҳисоботлар фақат расмиятчилик, қоғозбозлик учун эмас, аксинча, уларнинг натижалари юзасидан қабул қилинадиган қарорларда жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ва ўша ҳудудда аҳолини қийнаб келаётган масалаларни бартараф этишга доир аниқ вазифалар акс эттирилади. Гапнинг индаллоси, ҳисоботда халқ манфаати мужассам бўлиши зарур.

Яна бир жиҳат, энди қарорларнинг ижросини кенг жамоатчилик иштирокида самарали мониторинг қилиб бориш тизими йўлга қўйилади. Унинг ҳар бир натижаси, яъни салбий ёки ижобий бўлишидан қатъи назар, барчаси оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг