Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2019 йил 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Сантош Жани қабул қилди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги ахборотида хабар берилди.

Ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, вазир элчини юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унга самарали фаолият тилади.

«Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг долзарб кун тартиби муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди» дейилади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлик институтларининг бўлажак мажлислари ва бошқа қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг