Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси  ўз миссиясини якунламоқда

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Ҳиндистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумарни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборотида маълум қилинган. 

Учрашувда Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигининг жорий кун тартиби ҳамда истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Икки мамлакат раҳбарларининг мунтазам мулоқоти асос бўлган икки томонлама муносабатларнинг юқори даражада эканлиги мамнуният билан таъкидланди. Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Нарендра Моди ўзаро манфаат касб этадиган барча соҳаларда алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган асосий масалаларни муҳокама қилиш учун сўнгги ярим йилда икки марта учрашгани алоҳида қайд этилди.

Суҳбат якунида вазир икки мамлакат ўртасидаги кўп томонлама шерикчиликнинг изчил ривожланишида элчининг шахсий ҳиссисига юқори баҳо берди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг