Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германия президенти май ойида Ўзбекистонга келади

Германия президенти май ойида Ўзбекистонга келади

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Германия Федератив Республикаси президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистонга ташрифи шу ой май ойига режалаштириляпти.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан «Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликнинг долзарб масалалари» мавзусида ўтказилган давра суҳбатида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Xs.uz».

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикасига шу йил январь ойида қилган расмий ташрифи чоғида Франк-Вальтер Штайнмайерни Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан келишни таклиф этганди. Федерал президент шу йил баҳорида мамлакатимизга ташриф буюришга тайёр эканлигини билдирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг