Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғона вилояти солиқ органларида қатор тайинловлар амалга оширилди

Фарғона вилояти солиқ органларида қатор тайинловлар амалга оширилди

Фото:«Xabar.uz»

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси, солиқ мажбуриятларининг ҳисобини юритиш бўлими бошлиғи Шукруллохон Нисбатхонов шу бошқарма бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизматига асосланиб, «ЎзА» хабар берди. 

Ш. Нисбатхонов 1969 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 1988 йили Марғилон режа-иқтисод техникумини, 1997 йилда эса Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

Холиқов Баҳодир Раҳматуллаевич эса Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У Қувасой шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.

Шунингдек, Полвонов Назаржон Жуманазарович Қувасой шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У янги лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Бешариқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи биринчи ўринбосари бўлган Абдуллаев Қобулжон Абдужамбулович Фурқат тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Охунов Авазбек Ўрмонович эса Ёзёвон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига ўтказилган.

Куни кеча Фарғона вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг