Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дональд Туск Ўзбекистонга келади ва Шавкат Мирзиёев билан учрашади

Дональд Туск Ўзбекистонга келади ва Шавкат Мирзиёев билан учрашади

Фото: РИА «Новости»

Европа кенгаши раиси Дональд Туск жорий йилнинг 29 майидан 2 июнига қадар Марказий Осиё давлатлари бўйлаб сафар қилади. Жумладан Туск 31 май куни маҳаллий вақт билан соат 18:00да Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлади. Бу ҳақда Европа иттифоқи кенгаши расмий сайтида хабар берилди.

Шунингдек, Туск дастлаб 30 май куни Душанбеда Эмомали Раҳмон билан учрашади.

Кейинги кун режасида эса Нур-Султон шаҳрида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев, куннинг иккинчи ярмида эса биринчи президент Нурсултон Назарбоев билан учрашув белгиланган. Шундан сўнг Туск Ўзбекистонга йўл олади.

«Европа Иттифоқи янги Евроиттифоқ - Марказий Осиё стратегиясини эълон қилди. Тускнинг сафари Иттифоқнинг минтақа ва алоҳида мамлакатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларининг яна бир ифодасидир.

Икки томонлама ҳамкорликдан ташқари, иқлим ўзгариши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чегара масалалари, шунингдек минтақавий хавфсизлик масалалари ҳам кун тартибида бўлади» дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг