Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. 

Суҳбат аввалида Тожикистон Президенти давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий муборакбод этди.

Президентимизнинг Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдаги роли ва фаол саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.

Суҳбатда давлат раҳбарлари икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперацияни кенгайтириш, фаол гуманитар алмашинувларни, жумладан, чегарадош ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди, дейилади хабар якунида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг