Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чет элда ўқиб келган битирувчи раҳбарлик лавозимига тайинланди

Чет элда ўқиб келган битирувчи раҳбарлик лавозимига тайинланди

Буюк Британиянинг Шеффилд университети битирувчиси Мавлон Мухитдинов Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Инвестицияларни жалб этиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»  манбаси хабар берди. 

Мавлон Мухитдинов 1980 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос ва иқтисодчи. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институти, 2004 йилда Шеффилд университети (Буюк Британия) ва 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 2007-2012 йиллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

Ҳозирги кунгача у Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ҳокимининг инвестиция ва туризм масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг