Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош вазир Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

Бош вазир Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

Фото:«Uza.uz»

Туркманбоши шаҳрида ўтаётган биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликнинг жорий ҳолати кўриб чиқилди.

Биринчи Каспий иқтисодий форумининг давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, Каспийбўйи давлатлари билан савдо-иқтисодий муносабатларни янги босқичга кўтаришдаги аҳамияти юзасидан фикр алмашилди.

Туркманистон президенти Ўзбекистон делегациясининг форумдаги иштирокини юқори баҳолади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов Эрон Ислом Республикаси биринчи вице-президенти И.Жаҳонгирий билан ҳам учрашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг