Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

Фото: «Oxu.az»

Расмий Вашингтон Россияга қарши санкцияларни яна кенгайтирди. Бу ҳақида АҚШ молия вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган рўйхатга  асосланиб «РИА Новости» хабар берди.

Санкция рўйхатидан АҚШдаги 2016 йилги президент сайловига аралашишда айбланаётган 13 киши ва учта компания жой олган. Уларнинг АҚШдаги активлари музлатилади, фуқароларга эса улар билан ҳар қандай шаклда ҳамкорлик қилиш тақиқланади.

Таъкидлаш жоизки, расмий Кремл ўзига қўйилаётган айбларни бир неча марта рад этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг