Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ ҳарбий делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида бўлди

АҚШ ҳарбий делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида бўлди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

14 май куни Миссисипи штати губернатори Фил Брайант бошчилигидаги АҚШ делегацияси юртимизга ташриф буюрди. Ташриф доирасида АҚШ делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида ҳам бўлди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Миссисипи штати администрацияси, етакчи ташкилотлар ҳамда савдо, инновациялар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларидаги компаниялар вакилларидан иборат АҚШ делегацияси академиянинг инфратузилмаси, ўқув-моддий базаси билан танишди. Таълим даргоҳининг профессор-ўқитувчилар таркиби билан биргаликда мулоқотлар ўтказди. Хусусан, Академияда фаолият юритаётган Жорж Маршалл номидаги хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича Европа маркази ходими профессор Грегори Глисон билан ҳарбий кадрлар масаласида фикр алмашилди.

Таъкидлаш жоизки, Грегори Глисон 2018 йилнинг ноябрь ойидан буён Академияда халқаро хавфсизлик бўйича ўқув курсларини ўтиб келмоқда.

Шунингдек, мартабали меҳмонлар Академия тарихи музейида бўлди. Ўқув хоналарини кўздан кечирди, ахборот-ресурс маркази, курсантларнинг яшаш шароитлари билан танишди.

Эслатиб ўтамиз, Женсон Бойлз ўтган йилнинг сентябрида ҳам юртимизда бўлиб, соҳага оид бир қатор йўналишлар бўйича учрашувлар ўтказган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг