Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Актам Ҳаитов парламентда ЎзЛиДеп фракцияси раҳбарига айланди

Актам Ҳаитов парламентда ЎзЛиДеп фракцияси раҳбарига айланди

Фото:«Xabar.uz»

18 январь куни  Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сайланган 53 нафар депутатдан иборат ЎзЛиДеп фракциясини таъсис этиш бўйича таклиф ўртага ташланди. Фракция раҳбари лавозимига партия Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси раиси Хаитов Актам Ахмадович номзоди таклиф этилди ва маъқулланди.

Маълумки, ЎзЛиДеп Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 53 та ёки 35,3 фоиз ўринни эгаллаб, сайловларда ғалаба қозонди. 

Фото:«Xabar.uz»

Йиғилишда сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилган «Йўл харита»сини ишлаб чиқиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Келажакда эса «сайловларнинг пропорционал тизимига» ўтиш, «Электрон парламент» ва «Электрон Халқ кенгаши депутатлари» концепцияларини ривожлантириш, бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш, «Электрон ҳукумат» концепциясини изчил амалга ошириш режалаштирилган.

Йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини сайлаш бўйича бўлиб ўтадиган сиёсий партиялар вакиллари Кенгашига ЎзЛиДеп фракциясидан ҳам вакилларни белгилаш масаласи муҳокама қилинди ва ЎзЛиДеп фракциясидан уч нафар номзод кўрсатилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг