Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адлия вазири АҚШда диний қонунга ўзгартириш киритиш ҳақида гапирди

Адлия вазири АҚШда диний қонунга ўзгартириш киритиш ҳақида гапирди

Адлия вазирлиги

Адлия вазири Русланбек Давлетов АҚШда бўлиб ўтаётган Диний эркинликларни илгари суриш бўйича иккинчи вазирлар конференциясида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Айни дамда Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан АҚШ бўлиб турибди. Делегация таркибида Адлия вазири Русланбек Давлетов АҚШда бўлиб ўтаётган Диний эркинликларни илгари суриш бўйича иккинчи вазирлар конференциясида иштирок этмоқда.

Тадбирда АҚШ вице-президенти Майкл Ричард Пенс ҳамда давлат котиби Майк Помпео маъруза қилди.

Тадбир давомида Ўзбекистонда виждон эркинлиги ҳақидаги ҳолат, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, парламентнинг юқори ва қуйи палаталари томонидан тасдиқланган “Йўл хариталари”га (Дин ёки эътиқод эркинлигини таъминлаш юзасидан “Йўл харитаси” ва Осиё форуми якунларига доир таклифлар ва тавсияларни амалга ошириш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган Амалий ҳаракатлар режаси) асосан ишлаб чиқилган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳақида халқаро ҳамжамиятга ахборот берилди.

Таъкидлаш жоизки, АҚШ давлат котиби Майк Помпео Ўзбекистон диний эркинликлар бўйича ҳолатни яхшилаганини ўз чиқишларидан бирида қайд этган эди. Унинг баёнотида Ўзбекистон диний эркинлик соҳасидаги вазиятни яхшилади ва алоҳида ташвиш уйғотувчи мамлакатлар рўйхатидан чиқарилгани келтирилган.

Бундан ташқари Ўзбекистон делегацияси “Ўзбекистонда капитал бозори имкониятлари” (Нью Йорк ш.) Форумида иштирок этади. Бир қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг