Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдулла Арипов хорижий мамлакатлар делегациялари раҳбарларини қабул қилди

Абдулла Арипов хорижий мамлакатлар делегациялари раҳбарларини қабул қилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов кеча, 5 апрель куни Тошкент шаҳрида бошланган «ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги» халқаро саноат кўргазмасига ташриф буюрган хорижий мамлакатлар делегациялари раҳбарларини қабул қилди.

Учрашувда Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Д.Мантуров, Евроосиё иқтисодий комиссияси саноат ва агросаноат мажмуаси бўйича вазири – коллегия аъзоси А.Камалян, Беларусь Республикаси саноат вазири П.Пархомчик, Қирғиз Республикаси энергетика ва саноат вазири К.Турдубаев, Тожикистон Республикаси саноат вазири Ш. Кабиров, Қозоғистон Республикаси индустрия ва инфратизимни ривожлантириш вазири ўринбосари А.Ержанов, Озарбайжон мудофаа саноати вазири ўринбосари Меҳман Бахишов иштирок этди.

Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Д.Мантуровга «ИННОПРОМ» саноат ҳафталигини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббусини илгари сургани, бошқа делегациялар раҳбарларига эса кўргазма доирасидаги тадбирлардаги иштироки учун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг самимий миннатдорлиги етказилди.

Умумий майдони 12,5 минг квадрат метрни ташкил этган кўргазма майдонида дунёнинг 20 мамлакатидан 300 дан ортиқ компаниянинг маҳсулот ва хизматлари намойиш этиляпти. Анжуман дастурига кўра, 15 га яқин кенг қамровли тадбир, 200 дан ортиқ бизнес-учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Таъкидланганидек, Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган мамлакатимизни ривожлантириш стратегиясига мeвофиқ, Ўзбекистон кейинги йилларда МДҲ ҳудудидаги анъанавий ишончли савдо-иқтисодий ҳамкорларимиз ҳисобланган барча давлатлар билан ҳамкорликни янада кучайтирди. Мамлакатимиз ЕОИИ фаолиятини, Евроосиё майдонидаги интеграцион жараёнларни кузатиб бормоқда.

Коронавирус пандемиясига қарамасдан, мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар суръати сезиларли даражада ўсди. Ушбу кўргазма бунга яққол мисол бўла олади.

«ИННОПРОМ» доирасида имзоланадиган инвестициявий ва савдо келишувлари барча шерик мамлакатлар манфаатини ҳимоя қиладиган лойиҳаларни амалга ошириш имконини яратади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг