Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Абдулазиз Комилов Франциянинг янги элчисини қабул қилди

Абдулазиз Комилов Франциянинг янги элчисини қабул қилди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Франция Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Изабел Сервоз-Галлуччини қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қила туриб, вазир элчини тайинлов билан қутлади ва унга омад тилади.

Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон – Франция мулоқотини сифат жиҳатдан янги даражага кўтарган 2018 йилда Францияга расмий ташриф доирасидаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг Президент Эммануел Макрон билан олиб борган музокаралари чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига муҳим эътибор қаратилди, дейилади хабарда.

Сиёсат, иқтисод, туризм, маданият ва таълим каби соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан томонларнинг манфаатдорлиги тасдиқланди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг