Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зангиотадаги ДХМ ҳам янги бинога эга бўлди

Зангиотадаги ДХМ ҳам янги бинога  эга бўлди

Фото: Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси

Тошкент вилоятида шу йилнинг ўзида 4 та Давлат хизматлари маркази бинолари фойдаланишга топширилди. Бешинчиси бўлиб, куни кеча, Зангиота тумани давлат хизматлари марказининг янги маъмурий биноси  ишга тушга туширилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. 

Бир неча сонияларда навбат рўйхатини намойиш этадиган 5та мониторда сизни қайси қабул ойнасида кутаётганлигидан хабардор бўласиз. 24 та қабул  ойналарида 100 турдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилган.

— Зангиота туманида 200 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади, — дейди туман давлат хизматлари маркази директори Акбар Дадабоев. — 2018 йилда марказимиз ходимлари томонидан 23 мингдан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатилган бўлса, жорий йилнинг шу давригача кўрсатилган хизматлар сони 61 минг 300 тага етди. Шу ўринда, марказимизда давлат хизматларидан фойдаланувчилар сони тобора ортиб бораётганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

2018 йилда марказга бир кунда ўртача 40-45 нафар фуқаро мурожаат этган бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич 350-400  нафарни ташкил этмоқда. Табиийки, янги бинода хизмат кўрсатиш имконияти ва кўлами янада кенгаяди. Шунингдек, бинода тадбиркорлар учун бош вазир қабулхонаси ҳам иш бошлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг