Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ёш тадбиркорлар» форумидан — Миллий банк 1361 нафар ёш тадбиркорга кредит ажратди

«Ёш тадбиркорлар» форумидан — Миллий банк 1361 нафар ёш тадбиркорга кредит ажратди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида «Ёш тадбиркорлар» форуми бўлиб ўтди. Ушбу форумда «Ёшлар — келажагимиз» Давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олиб, иш бошлаган ёшлар ўз маҳсулотларини намойиш қилди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки кўмагида тадбиркорлик билан шуғулланаётган ёшлар ҳам ушбу форумда фаол иштирок этди. 2018 йил 10 августда Ўзмиллийбанк билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошида тузилган «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси ўртасида 1-03-сонли Бош келишув имзоланган эди. Бу келишув кўплаб ёшларга ўз ишини бошлаш учун қулай имконият яратиб берди.

Келишувга асосан ёш тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун жамғарма томонидан банкка 272,6 млрд. сўм миқдорида ресурс маблағлари ажратилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан 2018-2019 йиллар давомида 1 361 нафар ёшлар тадбиркорлиги лойиҳаларини молиялаштириш учун 270,5 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Ўзмиллийбанк ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг