Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёш шахматчиларимизга «Спарк» совға қилинди (фото)

Ёш шахматчиларимизга «Спарк» совға қилинди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Туркияда дунёнинг 39 мамлакатидан 46 жамоа иштирок этган Жаҳон ўсмирлар олимпиадасида ёш шахматчиларимиз Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Украина, Венгрия, Польша ва Молдова каби мамлакатларнинг кучли терма жамоаларини мағлубиятга учратиб, ғолибга айлангани ҳақида хабар бергандик.

Бугун, 6 декабрь куни ўзбек шахмат мактаби довруғини дунёга танитаётган ёш ақл-идрок эгаларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Маросимда халқаро гроссмейстер мураббий Саидали Йўлдошев раҳбарлигида Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Ситора Сапарованинг Жаҳон ўсмирлар олимпиадасидаги ютуғи яна бир бор эътироф этилди.

Эътиборлиси, Нодирбек Ёқуббоев (9 имкониятдан 8 очко) ва Шамсиддин Воҳидов (8 имкониятдан 7,5 очко) шахсий натижаларга кўра ҳам олтин медалга сазовор бўлдилар.

Тантанали тадбирда Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидовларга Президент совғаси — «Спарк» автомашинаси топширилди.

Маълумот учун, терма жамоамизнинг яна бир аъзоси, 12 ёшли Жавоҳир Синдаров октябрь ойида халқаро гроссмейстер унвонига сазовор бўлгани учун Шавкат Мирзиёев томонидан 3 хонали уй билан тақдирланганди.

Мураббий Сайдали Йўлдошевга эса Миллий олимпия қўмитаси номидан 15 000 000 сўм миқдоридаги мукофот пули тақдим этилди.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Маросимда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов олимпиада чемпиони билан блиц ўйин ўтказди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг