Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йўлга ағдарилган «Дамас»га «Исузу» келиб урилди. Қурбонлар бор

Йўлга ағдарилган «Дамас»га «Исузу» келиб урилди. Қурбонлар бор

Кеча, 29 август куни соат 17:30ларда Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани «Наврўз» МФЙда яшаган 52 ёшли А.А. бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашинасини «Тегирмон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Учқўрғон-Хақулобод» йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлнинг қарама-қарши томонига ағдарилган.

Бу вақтда шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Андижон вилоятида яшовчи 24 ёшли С.М. бошқарувидаги «Исузу» русумли юк автомашинаси унга келиб урилган.

Натижада «Дамас» автомашинаси ҳайдовчиси А.А. жароҳат олиб воқеа жойида, унинг икки нафар йўловчилари эса касалхонага олиб келинганида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг