Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония самолёти Россия самолётига қарши туриш учун ҳавога кўтарилди

Япония самолёти Россия самолётига қарши туриш учун ҳавога кўтарилди

Фото: «Mod.go.jp»

Япония ҳарбий ҳаво кучларига қарашли самолёт Россиянинг Ил-38 патрул самолётини тутиш учун ҳавога кўтарилди. Россия самолёти Япония чегараларига яқинлашгани боис ушбу тадбир кўрилган.

Япония мудофаа вазирлиги томонидан берилган докладда худуд картаси кўрсатилган. Унга кўра Ил-38 Япониянинг жанубий худудларида, Корея ярим ороли яқинида чегарани бузмасдан ҳаракат қилганини кўриш мумкин. Японлар шунингдек самолёт фотосини ҳам далил сифатида намойиш этишди.

Россия мудофаа вазирлиги томонидан хабар қилинишича, патрул самолёт режа асосида Япония денгизи устидаги нейтрал худудда ҳаракат қилган. Йўналишнинг алоҳида қисмида Ил-38ни Корея Республикасининг F-16 ва Япониянинг F-15 самолётлари кузатиб борган.

Россия томони парвоз ҳаводан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий амал қилинган ҳолда амалга оширилганини таъкидламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг