Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янгийўлда ҳомиладор аёл ва 20 ёшли қиз яшаётган хонадонга 5 нафар босқинчи кирди

Янгийўлда ҳомиладор аёл ва 20 ёшли қиз яшаётган хонадонга 5 нафар босқинчи кирди

Фото: Тергов департаменти

2021 йил 13 февраль куни соат 03:00 ларда  номаълум шахслар Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар Файзли маҳалласи Маърифат кўчасида жойлашган 20 ёшли Нозима Ю.нинг яшаш хонадонига девордан ошиш йўли билан киришади.

Босқинчилар юзларига ниқоб ва қўлларига резина қўлқоп кийган ҳолда Нозима Ю.ни ҳаёт учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиб, юз қисмига бир маротаба уриб, оғзини скотч ёрдамида беркитишади. Сўнг, қўшни ётоқхонада ухлаб ётган ҳомиладор 25 ёшли Юлдуз Д.нинг қўлларини скотч ёрдамида боғлаб, Нозима Ю. ва Юлдуз Д.ларга тегишли жами 1.320 АҚШ долларлик қимматбаҳо буюмларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Зангиота тумани Зангиота ва Ўртаовул маҳаллаларида яшовчи 26 ёшли Қодирбек Т., 33 ёшли Лутфилла Ф., 24 ёшли Хусан С., 24 ёшли Дониёр Т. ва 23 ёшли Абдукарим А.лар содир этганликлари аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Қодирбек Т., Лутфилла Ф., Хусан С., Дониёр Т. ва Абдукарим А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг