Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги турдаги биоёнилғи яратилди

Янги турдаги биоёнилғи яратилди

Фото: «Avtonov»

Швециянинг Упсала университети биоёнилғининг янги турини патентлади. Бу ҳақда «Sveriges Radio SR» радиоси хабар берди.

Янги турдаги биоёнилғини фақат ёруғлик, сув ва карбонат ангидриддан озиқланувчи фотосинтезловчи бактериялар ишлаб чиқаради. Булар, асосан, кўк-яшил сув ўтлари дея ном олган цианобактериялардир.

Бу батериялар ўсиши давомида экологик тоза ёнилғи — бутанол моддасини ишлаб чиқаради. Бутанол бир атомли спирт ҳисобланади. Бу ёнилғининг қўлланиш соҳалари жуда кенг.

Ушбу лойиҳани жуда истиқболли дейишмоқда: жуда кенг миқдорда ишлаб чиқариш йўлга қўйилса ҳавонинг карбонат ангидриддан заҳарланиши пасаяди. Швед олимларининг ишланмасига кўплаб автоконцернлар, хусусан, «Volkswagen» қизиқиш билдиряпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг