Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна бир спортчимизда допинг аниқланди

Яна бир спортчимизда допинг аниқланди

Фото: «OXO.UZ»

Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) ўзбекистонлик оғир атлетикачи, жаҳон чемпионати совриндори Рустам Жангабаевнинг қонидан олинган допинг таҳлили ижобий натижа берганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳамюртимиз антидопинг қоидаларини бузганлиги учун спортдан вақтинча четлатилди.

26 ёшли Рустам Жангабаев мусобақаларда 105 килограммдан юқори вазн тоифасида иштирок этади. У 2018 йилги жаҳон чемпионати совриндори, 2017 йил Ашхабодда ўтказилган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари ғолиби, Рио-де-Жанейродаги ёзги Олимпия ўйинларининг иштирокчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ​​номдор оғир атлетикачимиз Руслан Нуриддинов допинг сабаб мусобақалардан четлатилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг