Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна 3 та ҳудудда ўқитувчи-шифокорлар жазирамада ишлатилди

Яна 3 та ҳудудда ўқитувчи-шифокорлар жазирамада ишлатилди

Бухоро давлат университети

Ўзбекистоннинг яна 3 та ҳудудида ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари тозалаш-қурилиш ишларига мажбуран жалб қилинган. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар берди.

Хусусан, Бухоро давлат университети ва Марғилон шаҳрида ўқитувчилар тозалаш-қурилиш ишларига мажбурланган. Шунингдек, Жиззах вилояти Зомин туманида тиббиёт ходимлари магистрал йўлда тозалаш ишларига мажбурий олиб чиқилган.

Меҳнат вазирлиги юқоридаги ҳолатларни назоратга олганини маълум қилди. Ушбу ҳолатлар юзасидан вазирликнинг Давлат меҳнат инспекцияси текширув ишларини ўтказмоқда.

Текширув натижалари бўйича батафсил маълумот берилади.

Бунгача ҳам Наманганнинг Косонсой ва Чуст туманларида мактаб ўқитувчиларини мажбурлаб ишлатганлар вазирлик томонидан ўрганиб чиқилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг